Ideathon — бўлғуси Technovation Uzbekistan 2017-2018 иштирокчилари учун икки кунлик жадал семинар

24 ноября 2017

2be4ce21-8d7a-4d22-9f46-4bbd50105be1

Шу йилнинг 9-10 декабрь кунлари Инха университетида Ўзбекистонда илк бор Ideathon — бўлғуси Technovation 2017-2018 иштирокчилари учун икки кунлик жадал семинар ўтказилади. “Ғоялар марафони”да қатнашиш – бепул, фақат рўйхатдан ўтиш керак, холос.

Семинар 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизларга ҳамда Technovation Uzbekistan ментори* бўлишни истовчилар учун мўлжалланган.

Икки кунлик назарий машғулотлар ва ғоялар брейнсторминги давомида Ideathon семинарининг иштирокчи қизлари ҳамжамият учун фойдали бўлган яхши ғояларни ўйлаб топишни ўрганади ва қуйидагиларни билиб олади:  

  • Жамоалар қандай шакллантирилади
  • Иш қандай режалаштирилади ва вазифалар қай тарзда тақсимланади
  • Ўз ҳамжамиятидаги муаммоларни қандай кўриш мумкин ва мамлакатимиз учун қандай ғоялар муҳим
  • Инновацияни қандай “ўйлаб топиш” мумкин
  • IT-технологиялар ёрдамида ижтимоий муаммони қандай ҳал қилса бўлади

Бундан ташқари, семинар иштирокчилари янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш учун муҳим методика ҳисобланган дизайн-фикрлаш воситалари ҳақида қимматли билимларга эга бўлади.

 

Ideathon қандай ўтади?

Ideathon семинарида назария амалиёт билан мустаҳкамланади. Ideathon иштирокчилари жамоаларга бўлинади. Эспертлар дизайн-фикрлашни қандай қўллашни ва ижтимоий муаммоларни ҳал этишга инновацияларни қандай жорий этишни, ғояларнинг яшовчанлигини қай тарзда тестдан ўтказишни, уларнинг долзарблиги ва катта талабга эгалиги мақсадли аудитория орқали қандай текширилишини тушунтиради. Ҳакамлар ҳайъати энг яхши ғояларни аниқлайди. Ideathon иштирокчилари кўплаб долзарб маълумотларни билиб олади ва бу билан Technovation’да қатнашиш, халқаро танловда ғолиб бўлиш учун яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлади. Сизни қуйидаги модуллар кутмоқда:

  • Дизайн-фикрлаш

Мия яхши ишлаб, ғояларни ўйлаб топа бошлаши учун уни “ёқиш” керак. Буни бажаришда дизайн-фикрлаш, яъни вазифаларни ҳал этишга бўлган янгича ёндашув ёрдам беради. У одамларнинг эҳтиёжига қаратилган янги қарорларни ўйлаб топиш имконини яратади. Дизайн-фикрлаш технологиялари муаммонинг иложи борича кўпроқ эҳтимолий ечимларини топишга ва улардан энг маъқулини танлашга ёрдам беради.

  • Жамоада ишлаш

Экспертлар жамоани қандай шакллантириш ва ролларни ўзаро қандай тақсимлаш бўйича маслаҳат беради. Бир жамоада ўзаро мунсабатларга киришишни, бир-биримизнинг ғояларимизни илғаб олиб уларни ривожлантиришни, ҳамкорлик қилишни ўрганамиз. Technovation Uzbekistan 2016-2017 иштирокчилари ва менторлари ўзларининг жамоани шакллантириш, ишни режалаштириш ва энг мураккаб ишларни охирги дақиқаларга қолдирмаслик тажрибаси билан ўртоқлашади.

  • Technovation ҳақида ҳикоя

Ташкилотчилар лойиҳа, режалаштирилган барча тадбирлар ҳақида батафсил ҳикоя қилади, ота-оналар, иштирокчилар ва менторларнинг саволларига жавоб беради. Ўтган мавсум иштирокчилари ҳам ишни оптималлаштириш, танловга тайёргарлик кўриш ҳамда танлов ва ўқишни қандай қилиб бирга олиб бориш бўйича маслаҳатларни ҳам беришади.

  • STEM’да муваффақиятли аёллар билан баҳс-мунозара

Биз илм-фан, IT ва технологиялар соҳасида фаолият кўрсатувчи муваффақиятли аёлларни таклиф этамиз. Улар сиз билан қизиқарли иш фаолиятини оила юмушлари билан қай тарзда бирга олиб бориш мумкинлиги борасидаги ўз тажрибасини ўртоқлашади. Мазкур соҳада ишлаш қандай завқли экани, ёшлар учун қанча имкониятлар очилиши ҳақида сўзлаб беришади.

  • Инновацияларни жорий этиш ва ишларни режалаштириш

Ҳар биримиз ўз атрофимиздаги бирор нарсани яхшилашимиз мумкин. Биз ғояларни “мия ҳужуми” форматида генерациялашни ўрганамиз. Лойиҳа бўйича юкламани тўғри режалаштиришни ўрганамиз (Agile/Scrum асослари ва “қисқа дедлайнлар” билан ишлаш)

Тадбир жадвали:

  • 9 декабрь (шанба): 14:00-17:00
  • 10 декабрь (якшанба): 11:00-14:00

Машғулотлар рус ва инглиз тилларида олиб борилади

Ўзбекистондаги биринчи Ideathon’га ташриф буюринг. Яхши ғояларни генерациялашни ўрганинг

ҲОЗИРЧА ЎРИНЛАР БОР, РЎЙХАТДАН ЎТИНГ

*Биз олий ўқув юртларининг юқори курс талабаларини ва IT-соҳасида фаолият кўрсатувчи профессионалларни лойиҳа ментори сифатида таклиф этамиз. Талабалардан ташқари жамоаларни йўналтириб турувчи менторлар ва экспертларнинг иштироки тавсия этилган.

 

Ташкилотчилар ва шериклар

Ideathon ва Technovation Challenge Uzbekistan дастури доирасида ҳамкорлик қилиш учун биз билан боғланинг!

 

 

 

Technovationни бутун дунё бўйлаб IT-компаниялар – Technovation Challengeнинг халқаро шериклари қўллаб-қувватлайди. Биз Ўзбекистон компанияларини ҳамкорликка таклиф қиламиз!