Оила аъзоларингиз билан дастурхон атрофида…

23 декабря 2010

Оила аъзоларингиз билан дастурхон атрофида нонушта еки тушлик таомига  ўтирганингизда  табиийки, хар бирингиз алохида уз ошхона анжомларингиздан фойдаланасиз. Сабаби хам ойдинки урф одат ва озодалик коидаларидан асосланиб биздан  аввал кулланилган ошхона анжомларидан тозаланмаган холда таом истеъмол килишимизда албатта кулламаймиз. Буни тарбия курган кичкинтой хам яхши билади. У холда гузаллик салонига маникюр хизмати олгани ташриф буюрганимизда “бир неча дақиқа аввал уста айнан шу асбоблардан бошқа мижозга хизмат кўрсатишда куллаганини ва набатдаги мижоз яъни менга, худди шу эговчани олиб менга хизмат кўрсатишга шайланяпти”, деб фикрламаймиз. Нима сабабдан жорий  оддий гигиена-озодалик  қоидалари салонга борганда ўзгариши еки тадбик этилмаслиги керак экан?

Бу хакида фикрладингизми? Сизда дархол жирканиш ҳисси ва соғлиғингизга тахдид эхтимоли мавжудлигидан хавфсираш вужудга келди. Шундай эмасми?

Бу табиий холдир. Чунки гўзаллик салонининг ҳар бир мижози турли инфекцияларнинг, шу жумладан ўта хавфли ҳисобланган В, С гепатитлари ва ОИВ вирусларининг  эҳтимолий ташувчиси ҳисобланади.

Устангиздан сўранг: унинг салонида стериллаш, яъни асбобларни зарарли микроорганизмлардан, ОИВ ҳамда C ва B гепатити вирусларидан зарарсизлантиришга қодир бўлган аппарат борми? Ёки у мижозларни уйида қабул қилса, асбобларни қандай тарзда стериллайди?

Ғарбда 2000-йилларда салондаги курсатилаетган хизматлар тозалиги ва хавфсизлиги мавзусида оммавий маърифат ишлари олиб борилди, натижада эндиликда  деярли ҳар бир аёл хизмат курсатишдан аввал асбоб ва жихозларга  жиддий тарзда стериллаш  зарурлигини яхши билади. Биздачи? Аҳолининг Аксарият қисми хавфсиз бўлмаган маникюр ва педикюр хизматлари  истеъмолчиси саналади, бошқа қисми эса салонларда ва уйида паст сифатли хизматларни тақдим этган ҳолда кун кечиради. Бугунги кунда гўзаллик салонларида юқтириб олиш мумкин бўлган 100 дан ортиқ патоген микроорганизмлар, шу жумладан соғлиқ учун ўта хавфли инфекциялар мавжудлиги аниқланган.

Усталарнинг даставвал ўзлари  биринчи калтислик гуруҳига кирадилар, аммо шунга қарамасдан санитария ва гигиена нормаларига зид булган самарасиз кулбола услублардан фойдаланилади, бу услублар асбоб ва ускуналарнинг стериллигини яъни уларнинг хавфсиз эканлигини таъминламайди.бу каторда шуни таъкидлаш керакки, аксарият салонларда асбоб ва ускуналарни стериллаш жараёни мутлако йулга куйилмаган.  Аксарият усталар ҳақиқий стерилизация – қиммат ва мураккаб деб билишади. Ҳа, бу жараён гўзаллик салонининг балки  кунлик тушумига тенг бўлган моддий харажатларни талаб қилса ажаб эмас. Албатта бу масаланинг ечими бор,у хам булса монанд ва муқобил – бу тиббий асбоблардаги ҳамда гўзаллик салонлари усталарининг асбобларидаги вируслар, бактериялар, замбуруғлар ва эндоспораларни стериллаш учун мўлжалланган Safo Nur қурилмасидир.

Қурилмада стериллашнинг кимёвий “совуқ” усули қўлланилади, у асбобларнинг ишчи хусусиятларини  зарар етказмасдан уларнинг зарарли инфекциялардан тўлиқ зарарсизланишини таъминлайди, бунда асбоблар утмас бўлиб қолмайди. Қурилма ҳамёнбоп нархда, бенуқсон ишлайди, кулланилиши содда, кулловчи ходимлар ва атроф мухит учун хавфсиз ва зарарсиз ҳамда композит материаллар ва турли қотишмалар, пластик, силикон ва шишадан тайёрланган асбобларни стериллаш учун айнан мосдир. Safo Nur қурилмасининг ишлаш принципи тиббий асбоблардаги вируслар, бактериялар, замбуруғлар ва эндоспораларни инактивлаштиришдан яъни зарарсизлантиришдан иборат, унинг асосида зараркунанда гемоконтакт инфекциялар уз цитопатогенликнинг хусусиятини йўқотилиши ётади, яъни улар кўпайиш ва ҳужайраларни зарарлаш қобилиятини йўқотади ва оқибатда нобуд бўлади.

Safo Nur қурилмаси Ўзбекистон Республикаси санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини тартибга солувчи ҳужжатга мувофиқ фойдаланишга рухсат этилган. Safo Nur қурилмасининг жаҳонда аналоглари йўқ. Қурилмага Ўзбекистон Республикаси Патент идораси томонидан 23.05.2014 йилда IAP05259 патенти берилган, шунингдек у Евросиё патент идораси ва АҚШ патент идорасининг патентларига эга. Бундан ташқари дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам патентга аризалар тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019 йил 28 ноябрда ПФ-5884-сонли “Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинган.

Safo Nur қурилмаси ҳақидаги батафсил маълумотни New Medical Technologies компаниясининг nmt.uz сайтидан ҳамда 98 300 73 92 (қўнғироқлар учун), 90 351 20 90 (Telegram учун) телефон рақамларидан олиш мумкин.